Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди. Қурбонлар бор

World

image

Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Кунар вилоятига Покистон томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Покистоннинг шимоли-ғарбидаги полиция объектига ҳужум қилинганидан икки кун ўтиб содир бўлган.

Мазкур воқеа бир неча йил ичидаги энг оғир тўқнашувга февраль ойида киришган қўшни давлатлар ўртасидаги қуролли можаронинг яна авж олиши хавфини кучайтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон тиббиёт регулятори мамлакатдаги тиббиёт ва стоматология олийгоҳларида таҳсил олаётган афғонистонлик талабаларни Афғонистонга қайтишга мажбур қилаётгани хабар қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends