Петербургда ҳарбий хизматчи машинасида портлатилди (видео)
World
−
12:27 1383 1 minute
Бугун, 11 ноябрь куни Санкт-Петербургнинг Пушкин туманида автомобиль портлаши оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳодиса ортидан қотиллик факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Петербург бошқармаси хабар берди.
“Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича Бош тергов бошқармаси тергов органлари томонидан Пушкин туманида автомобиль портлаши оқибатида ҳарбий хизматчининг ўлдирилиши факти бўйича жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
“78.ru” маълумотларига кўра, автомобиль ҳовлидан чиқиб кетаётганда портлаган, ҳайдовчи ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма автомобилнинг таг қисмига маҳкамланган ва масофадан туриб ҳаракатга келтирилган.
“Фонтанка”нинг ёзишича, Колпино шоссеси ва Полоцк кўчаси кесишмасидан ҳаракат тўсиб қўйилган. Нашрнинг Санкт-Петербург давлат муассасаси – “Ташувлар ташкилотчиси”га таяниб хабар беришича, бешта автобуснинг йўналиши ўзгартирилган. У ерда Полоцк кўчасидан Туров кўчасигача бўлган қисм ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида юз берган портлаш оқибатида генерал-лейтенант Дамир Давидов ҳалок бўлганди. У Россия Мудофаа вазирлигида фронтга ракета ва артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш учун жавобгар офицер бўлган.
Live
All