Перуда шаҳар ҳокими сайлови ғолиби танга ташлаш орқали аниқланди (видео)
World
−
12:20 495 1 minute
Перунинг Пуно регионидаги Конима округида мэр сайлови ғолиби танга ташлаш орқали аниқланди. Бу ҳақда “La República” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 октябрь кунги сайловда “Somos Perú” партиясидан Рубен Киспе Капаханья ва “País para Todos” партиясидан Саломино Мамани Киспе бир хил – 671 тадан овоз тўплаган. Барча баённомалар қайта ишлангач, сайлов комиссияси ошкора қуръа ташлаш маросимини ўтказган.
Кетма-кетлик рақамланган чипталар ёрдамида белгиланган. “Somos Perú” вакили бир рақамини тортиб олган, шунингдек, бир соль (миллий валюта) қийматидаги бешта тангадан бирини олган ва орқа томони танлаган. Унинг рақибига эса олд томони берилган.
Сайлов комиссияси аъзоси тангани юқорига отган. Шунда танганинг орқа томони тушган ва Рубен Киспе Капаханья ғолиб деб топилган. Қуръадан сўнг сиёсатчи маҳаллий журналистларга ғалабасига ишонганини ва ўз вакилига танганинг орқа томонини танлашни ўзи маслаҳат берганини айтган.
Иккала номзоднинг вакиллари баённомаларни имзолаган. Жараённи сайлов органлари ходимлари, полиция ва нотариус кузатиб турган.
Саломино Мамани Киспе ғолибни аниқлашнинг бундай усулидан норози бўлган. “Andina” агентлигининг ёзишича, у овозлар тенг келиб қолганда иккинчи тур ўтказилиши учун қонунни ўзгартиришни таклиф қилган.
Live
All