Парижда “Ўзбекистон” номли кеча ўтказилди

Sport

image

Франция пойтахти Парижда Паралимпия ўйинлари шарафига “Ўзбекистон” номли кеча ўтказилди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Instagram саҳифасида маълум қилди.

Тадбирда UNESCO вакиллари, турли мамлакатлар миллий Паралимпия қўмиталари раҳбарлари, спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

“Меҳмонларимизни мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг бу борадаги салмоқли ютуқлари билан таништиришдан мамнун бўлдик”, деб ёзди Умаров ўз саҳифасида.

Отабек Умаровдан ташқари унинг рафиқаси, Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ва Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев ҳам тадбирда қатнашди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends