Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси бир кунда 23 та медални қўлга киритди

Sport

−

image

Бугун, 19 октябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарлари мезбонлигидаги V ёзги Пара Осиё ўйинларининг дастлабки куни бўлиб ўтди. Кун доирасида Ўзбекистон делегацияси 23 та медалга сазовор бўлди.

Куннинг дастлабки олтин медалини пара велотрек бўйича Бобур Тоштемиров қўлга киритди. У 3 километрга якка тартибда таъқиб қилиш пойгасида 3:41,263 натижа кўрсатиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Бу Ўзбекистон тарихида мазкур мусобақада пара велоспорт бўйича қўлга киритилган илк олтин медаль бўлди.

Пара сузишда Лолахон Қодирова ва Егор Болотов, пара енгил атлетикада эса Ҳусниддин Норбеков, Маҳлиё Акрамова ҳамда Қудратилло Маъруфхўжаев олтин медалларга эга чиқди. Қодирова Осиё рекордини ўрнатган бўлса, Акрамова ва Маъруфхўжаев Параосиё ўйинлари рекордларини янгилади.

Ўзбекистон делегациясига кумуш медалларни Улжон Амриева, Кемран Нуриллаев, Фаёзбек Валижонов, Умида Мамаражабова, Омадбек Ҳасанов, Мубинабону Халилова, Тўлиббой Йўлдошев, Дмитрий Хорлин, Диас Мирманов ва Азиз Бойназаров келтирди.

Бронза медалларини эса Бону Бабаева, Фотима Тоирова, Иброҳимжон Акбаров, Қизлархон Исомиддинова, Муслима Одилова ва Зоҳира Қозоқова қўлга киритди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси мусобақада 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Мусобақалар жорий йилнинг 24 октябрга қадар давом этади.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларида 23 та медаль билан Хитой ва Япониядан кейин 3-ўринда бормоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends