“Пахтакор” шифокори Дубай-Тошкент рейсида йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди
Sport
−
30 November 2023 12004 1 minute
“Пахтакор” футбол клуби шифокори Дубай-Тошкент йўналишидаги рейс қатновида йўловчининг ҳаётини сақлаб қолинишига сабабчи бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Айн” билан ўйиндан қайтаётган жамоа ўрин олган бортда йўловчи ўзини жуда ёмон ҳис қилган. Клуб шифокори Умид Баҳромовнинг тезкор ҳаракатлари билан бемор ўзига келган.
“Беморга ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаганида, самолёт бошқа шаҳарга қўниши керак бўларди”, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Таъкидлаш жоиз, Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида сафарда “Ал-Айн”ни 3:1 ҳисобида таслим этган “шерлар” муҳим паллада уч очко қўлга киритди. Уларнинг мусобақада кейинги босқичга чиқиши кейинги 6-турда ҳал бўлади.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October