“Пахтакор” ОФК Чемпионлар лигасини дуранг билан бошлади
Sport
−
09:27 921 1 minute
Кеча, 14 сентябрь куни Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси меҳмони бўлди. Жидда шаҳрида ўтказилган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг катта қисмида ҳисоб очилмади. Ўйин якунига яқин эса голлар урилди. 86-дақиқада захирадан майдонга тушган Фламарион аниқ зарбаси билан “Пахтакор”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Бироқ тошкентликлар устунликни сақлаб қола олмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+3-дақиқада Фирас Ал-Бурайкан жавоб голини киритиб, мезбонларни мағлубиятдан қутқарди. Шу тариқа, “Пахтакор” Элит Осиё Чемпионлар лигасидаги дастлабки учрашувидан бир очко билан қайтди.
Энди “Пахтакор” мусобақанинг 2-турида Саудия Арабистонининг яна бир клуби – “Ал-Қодисия”га қарши майдонга тушади. Учрашув жорий йилнинг 12 октябрь куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Элит Осиё Чемпионлар лигаси 2026-2027 йилги мавсуми дастлабки турида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.