Пахтачида ИИБ ходимлари масжидда вояга етмаган болани сўроқ қилишди
Local
−
26 May 2021 18106 2 minutes
Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги масжидлардан бирида ИИБ ходимлари вояга етмаган болани сўроқ қилишаётгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ расмий маълумот бериб, воқеа кеча, 25 май куни содир бўлганини маълум қилди.
Шу куни соат 20:30 лар атрофида Пахтачи тумани ИИБ ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан, Пахтачи тумани Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган “Хўжа-Зиёвуддин” жоме масжиди кўздан кечирилганда, махсус диний маълумотга эга бўлмаган Х.А. исмли шахс 11 нафар (5 нафари вояга етмаган) шахсларга диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз, диний таълимотдан сабоқ бераётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Х.А га нисбатан МЖтК нинг 241-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, келгусида диний таълимотлардан сабоқ бериш нияти бўлса, махсус диний билимларни эгаллаб, қонунларга асосан, ваколатли диний органларнинг рухсати асосида фаолият кўрсатиши мумкинлиги тушунтирилган.
“Ички ишлар органлари ҳеч кимни диний билим олишини чекламайди. Юртимизда диний билим олиш учун барча зарурий шароитлар яратилган. Фақатгина қонунчиликка асосан, белгиланган меъёрларга амал қилиш сўралади.
Шу ўринда, фарзандларига диний билимларни ўргатмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат қилиб, диний таълимотни махсус диний муассасаларда, малакали мутахассислардан олишларини сўраб қоламиз”, дейилади бошқарма хабарида.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September