Озорбайжон жамоаси Шукуровни сотиб олмоқчи бўлгани маълум бўлди
Sport
−
09:50 714 1 minute
Озарбайжоннинг “Туран Товуз” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Sport24.az” хабар берди.
Маълум қилинишича, Озарбайжон клуби 30 ёшли футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирган. Шукуров БААнинг “Бани Яс” клубини тарк этганидан сўнг эркин агентга айланган ва “Туран Товуз” ушбу вазиятдан фойдаланмоқчи бўлган. Бироқ томонлар ўртасида келишувга эришилмаган.
Маълумот учун, Отабек Шукуров 2026 йилдаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг учала учрашувида ҳам майдонга тушган. Ўтган мавсумда эса у “Бани Яс” сафида 21 та ўйинда иштирок этиб, учта голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Шукуров жорий йилнинг октябрь ойи бошида Сербиянинг “Радник” клуби билан шартнома имзолади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 1,5 миллион еврони ташкил этади.
Live
All