Андижонда электромобиллар ишлаб чиқарилади
Tech News
−
01 November 2019 12415 1 minute
2020 йилдан бошлаб Андижон вилоятининг Хонобод туманида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Hanabad QB Coin МЧЖ мутахассислари Андижон вилоятида турли русумдаги электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган”, дейилган хабарда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят бошқармасида хорижлик сармоядорларни қабул қилди. Вилоят раҳбари хорижлик сармоядорлар билан суҳбат давомида ушбу лойиҳани тўлалигича қўллаб-қувватлашини билдириб, уларга белгиланган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш борасида тушунчалар берди.
“Хан” бренди остида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган электромобиллар туркуми ихчам енгил электромобиль, ИИБ хизмати учун махсус электромобиль ҳамда кичик автобус шаклида ишлаб чиқарилиши мумкин.
Бир қувватланишда электромобиллар 100-150 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Электромобилни уй шароитида 220 вольтли розеткадан ҳам қувватлантириш мумкин. Электромобилларни ишлаб чиқариш 2020 йилдан бошлаш режалаштирилган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August