“Самарасиз” ҳокимларни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди

World

image

2020 йилдан бошлаб Украина Ҳукумати ҳокимларнинг иш фаолиятини маълум кўрсаткичлар билан (КПИ) баҳолайди. 

"Бу тизим ким натижа учун ишлаётганини ва ким ишини саботаж қилаётганини кўрсатади. Tалабга жавоб бермайдиган кўзбўямачилар лавозимидан бўшатилади", дейди Бош вазир Aлексей Гончарук.

Унга кўра, амалдорларнинг самарадорлигини баҳолаш учун Ҳукумат янги КПИ тизимини ишлаб чиққан. 

Ҳукумат янги методи минтақанинг ривожланишидаги муаммоли вазиятларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашда, шунингдек, бошқарув қарорларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради деб умид қилмоқда. Баҳолаш очиқ маълумотлар ва давлат статистикасига асосланади.

Aввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский Украинада "прокурор" сўзи сўнгги йилларда деярли “одоб”га айланганлигини ва бажараётган ишлари қонун устуворлиги билан алоқадор бўлмаётганини айтган эди. Президентнинг таъкидлашича, украиналиклар прокурорларни "қимматбаҳо машиналар, виллалар, яхталар ва заргарлик буюмлари” билан бир қаторда хаёлларига келтирадиган бўлиб қолишган.

Шаҳноза Тўрамуротова


Author

avatar

.

Rate Count

78

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends