Озарбайжон Алишер Усмонов масаласида Францияга босим ўтказган – ОАВ

World

image

Франция миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган Европа Иттифоқи санкцияларини бекор қилишни сўрамоқда, бунга эса Озарбайжоннинг Францияга босими сабаб бўлган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Дипломатларнинг айтишича, Франция Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилиш масаласини ЕИ доирасида илгари сурган. Словакия ҳам ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган. Усмонов Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин, 2022 йилда Европа Иттифоқи санкцияларига киритилган. Миллиардер эса санкцияларни бекор қилиш мақсадида Европанинг турли мамлакатларида бир нечта суд ишларини бошлаган. Унинг адвокатлари санкцияга асос бўлган ОАВдаги айрим баёнотларни ҳам рад этган.

Франциянинг дипломатик манбаларига кўра, Парижнинг Усмоновга оид позицияси миллий хавфсизлик масалалари билан боғлиқ. Франция халқаро ҳамкорларнинг бу борадаги мурожаатларига ижобий муносабат билдирган.

Европалик дипломатлар Франция Озарбайжонни Усмонов масаласидан икки француз фуқаросининг ҳибсда сақланаётгани юзасидан Парижга босим ўтказиш учун фойдаланаётганликда айблаётганини билдирган. Франция фуқароларидан бири Озарбайжонда жосусликда айбланиб, судланган. Париж эса уни ноқонуний равишда ҳибсда сақланаётганини айтган.

Усмоновнинг ЕИ санкциялар рўйхатидан чиқарилиши масаласини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам илгари илгари сурган. Бироқ Озарбайжон нима сабабдан айнан Усмоновнинг санкциялардан чиқарилишини истагани аниқ эмас.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялар рўйхатида қарийб 3 мингта компания ва жисмоний шахс бор. Уларга нисбатан активларни музлатиш ва ЕИ ҳудудига киришни тақиқлаш каби чекловлар қўлланади.

Санкциялар жорий йилнинг 15 сентябрда тугаши керак эди, бироқ ЕИ давлатлари келишувга эриша олмагани сабабли уларнинг амал қилиш муддати 22 сентябргача узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ва Словакиянинг россиялик миллиардер Алишер Усмоновни Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатидан чиқариш талаби сабаб ташкилот Россияга қарши чекловларни одатдаги муддатга эмас, атиги бир ҳафтага узайтиришга келишгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends