Осиё ўйинларидаги Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари аниқ бўлди
Sport
−
17:03 604 1 minute
Тошкентда Ўзбекистон спорт делегацияларини Айти-Нагоя -2026 XX ёзги Осиё ва V Пара Осиё ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Акбар Жўраев ва Маржона Пардабоева Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари бўлиши маълум қилинди.
Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, спортчилар ва мураббийлар, фахрийлар ҳамда кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Абдулла Арипов бўлажак масъулиятли баҳсларда ўзбекистонлик атлетларга омад ва муваффақият тилади.
Маросим давомида оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Акбар Жўраев Олимпия спорт турлари номидан, пара велоспорт бўйича жаҳон чемпиони Маржона Пардабоева эса Паралимпия спорт турлари номидан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, Айти-Нагоя -2026 Осиё ўйинлари жорий йилнинг 19 сентябридан 4 октябрига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби эълон қилинганди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September