Осиё кубоги-2023: Ўзбекистон-Таиланд ўйинига 23 мингга яқин чипта сотилди

Sport

−

image

Осиё кубоги баҳслари якунига яқинлашгани сари ўйинлар қиймати ҳам ортиб бормоқда. Шунга яраша баҳсларга қизиқиш ошиб, ўйинлар учун чиқарилган чипталар сотуви ҳажми кенгайган. Ҳозирга келиб, 1/8 финалдан ўрин олган Ўзбекистон-Таиланд баҳси учун чиқарилган 22978 та чипта сотиб бўлинди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимабев ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда энг кўп чипта 1/8 финалнинг марказий ўйини Саудия Арабистони-Жанубий Корея баҳси учун сотилган. 37 мингдан ортиқ билет аллақачон ўз эгасини топиб улгурган.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистон-Таиланд ўйинига 23 мингта чиптанинг атиги 165 тасини ўзбекистонликлар харид қилган.

Ҳозирга келиб Баҳрайн-Япония учрашуви учун 34 мингдан ортиқ, Ироқ-Сурия ўйинига эса 7 мингга яқин чипта сотилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends