Омскдаги ёнғинда жабрланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи маълум қилинди
World
−
17:59 958 1 minute
Россиянинг Омск шаҳрида ёнғинда жароҳат олган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи барқарор, уларнинг ҳаётига хавф йўқ. Шунингдек, улар даволанишни маҳаллий шифохоналардан бирида давом эттиради. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирда фуқароларнинг аҳволи хавотир уйғотмайди ва уларнинг ҳаётига хавф йўқ.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон фуқаролари даволанаётган шифохона раҳбариятига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, уларнинг барча миграция ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий кўмак берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни Омскдаги “Квартали Драверт” мавзесида ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида И.З. ва О.Э. исмли икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консули Аслам Акбаров жорий йилнинг 16 август куни Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига ташриф буюриб, жабрланганларнинг ҳолидан хабар олганди. Ўша вақтда ёнғинда жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғирлигича қолаётганлиги хабар қилинганди.
Live
All