Олий Рада Россияни БМТ ва ЕХҲТдан чиқариб юборишни сўрамоқда

World

image

Украина парламенти Россияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидан чиқаришни сўрамоқда. 

БМТ Бош Ассамблеясига Россияни ташкилотдан чиқариш бўйича мурожаат бўйича резолюция лойиҳаси Украина Олий Радасида рўйхатга олинган. Бу ҳақда бугун, 23 февраль куни Украина парламенти сайтида хабар берилди. 

Украина парламенти сайти, шунингдек, Украина Олий Радасининг ЕХҲТга Россияни ташкилотдан чиқариб юбориш чақириғи билан қилган мурожаати бўйича қарор лойиҳасини рўйхатдан ўтказган. 

Ҳужжатлар Украина парламенти котибиятида рўйхатга олинган. Уларнинг муаллифи сифатида фракциясиз депутат Оксана Савчук кўрсатилган. Ҳужжатларнинг матнлари жамоатчиликка ошкор этилмаган.

Маълумот ўрнида, халқаро ҳамжамият, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг Украина чегаралари атрофидаги ҳарбий ҳаракатларини қоралашда давом этиб келмоқда. Путиннинг жорий йил 21 февраль куни қабул қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг суверенитетини тан олиш тўғрисидаги қарори БМТ Бош котиби Гутерриш томонидан хавотир билан қабул қилинди. Гутерриш Президент Путиннинг қарори БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланган Минск келишувларига “ҳалокатли зарба" берганини таъкидламоқда. 


Tags

Rate Count

333

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic