ОКМК Эрон клубига 9 тўп фарқи билан ютқазди
Sport
−
07 November 2023 5425 1 minute
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида Олмалиқнинг ОКМК клуби сафарда Эроннинг “Сепахон” жамоаси билан баҳс олиб бориб, йирик 9:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эрон клуби вакилларидан Муҳаммад Жавод Ҳусайнзода ва Исса Алекасир дубль қайд этган бўлса, Фаршад Аҳмадзода, Ризо Асади, Муҳаммад Горбани, Рамин Ризоян ва Шаҳриёр Моганлу биттадан гол уришга муваффақ бўлди.
Ўйиннинг 65 дақиқасида “кончилар” вакили Акромжон Комилов ҳакам томонидан ўйиндан четлатилди. Комиловнинг қизил карточкасидан сўнг, тушкунликка тушиб қолган меҳмонлар қаторасига 5 та гол ўтказиб юборди.
Шундай қилиб, ОКМК “C” гуруҳида 4-ўринни эгаллайдиган бўлди. Охирги 2 турдаги ғалаба ҳам Миржалол Қосимов шогирдларини гуруҳдан чиқишига етарли бўлмайди.
Live
AllIdlibda o'q-dori ortilgan mashina portlab ketdi
01 September
Pezeshkiyon va Putin Bishkekda uchrashdi
01 September