Одам савдоси билан шуғулланган аёл Туркияда ушланди
Crime
−
13:45 1316 1 minute
Туркияда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Х. ушланиб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, М.Х. Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) ҳамда 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Тергов материалларига кўра, у бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, фуқароларни алдаш йўли билан Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқиб, у ерда фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилганликда айбланмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирлари натижасида М.Х. нинг турган жойи аниқланган. Шундан сўнг, у қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ узоқ йиллардан буён халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда аниқланди ва қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All