Оҳангаронда Lacetti катта тезликда автобус билан тўқнашди (видео)

Crime

image

Бугун, 2 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Lacetti катта тезликда Isuzu русумли автобус билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат таҳминан 18:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 75-километрида 1964 йилда туғилган ҳайдовчи Isuzu русумли автобус билан йўлдан қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши йўналишдан келаётган 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчисига ҳамда автобусда бўлган 2 нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги чироқ устуни ва дарахтга бориб урилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends