Ноябрь ойида Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Local

image

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига ташриф амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.

Бугун, 7 октябрь куни Шавкат Мирзиёев РФ Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот вақтида келаси ойда бўлиб ўтадиган олий даражадаги ташриф ҳақида ҳам суҳбатлашган.

“Президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россия Федерациясига олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 2020 йилда амалга оширилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли, ташриф қолдирилганди.

Ўзбекистонда жорий йилнинг 24 октябрь куни Президент сайлови ўтказилиши кутилмоқда. Президент сайлови натижалари қандай бўлиши маълум эмас. 


Rate Count

302

Rating

3

Rate this article

Share with your friends