Нима учун музқаймоқ мияни “музлатиб қўйиши” маълум бўлди
Interesting
−
20:40 1972 2 minutes
Яхна ичимликдан катта хўплам ютилганда ёки бир қошиқ музқаймоқ ейилганда кўпчиликда пайдо бўладиган тўсатдан ва ўткир бош оғриғи – “миянинг музлаши” деб аталалувчи ҳодиса аслида миянинг ўзида юз бермайди. Бу жараённи “Johns Hopkins Medicine” мутахассислари тушунтириб берди.
Қайд этилишича, жуда совуқ егулик танглайга текканда, оғиз бўшлиғидаги ҳарорат кескин тушиб кетади ва қон томирлари тораяди – бу тана иссиқлигини сақлаб қолишга ёрдам берадиган ҳимоя рефлексидир. Кейинчалик томирлар қайтадан жадал кенгаяди ва бу уч шохли нерв орқали оғриқ сигналини юборади. Ушбу нервнинг юқори тармоғи эса пешона соҳасидан ўтган бўлади.
Шу сабабли оғриқ манбаи танглайдаги томирлар ва мушаклар бўлса-да, у пешонада ҳис қилинади. Бу “акс этувчи оғриқ” деб аталалувчи ҳодисага мисол бўлиб, унда нохуш туйғу нерв йўналиши бўйлаб бошқа жойга уради.
Жонс Ҳопкинс университети отоларингология доценти Войтек Мидларжнинг айтишича, “миянинг музлаши” қисқа муддатли бўлиб, 98 фоиз одамларда у беш дақиқадан камроқ вақт ичида ўтиб кетади.
Аҳволни енгиллаштириш учун мутахассислар совуқ нарсани оғиздан чиқаришни, тилни ёки бош бармоқни танглайга босиб туришни ҳамда илиқ сув ичишни тавсия қилади. Совуқ егуликларни эса кичик порцияларда еган маъқул. Оғриқ қолдирувчи дорилар одатда талаб этилмайди – оғриқ улар таъсир кўрсатишга улгурмасидан олдин ўтиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доимий молиявий қийинчиликлар 53 ёшга бориб фикрлаш тезлигининг пасайишига ва хотира сусайишига олиб келиши ҳақида хабар берилган эди.