Неймар “Ал-Ҳилол”дан кетишни режалаштирмоқда
Sport
−
26 September 2023 19105 1 minute
Жорий йилнинг 14 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан шартнома имзолаган Неймар жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Pulse Sports” хабар берди.
Маълум қилинишича, бразилиялик футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Бразилиянинг “Сантос” жамоасига кўчиб ўтмоқчи.
Неймар “Ал-Ҳилол” аъзосига айлангач, кўплаб оммавий ахборот воситалари 31 ёшли футболчи саудияликлар билан тўрт йиллик шартнома имзолагани ҳақида ёза бошлади. Бироқ бразилиялик журналист Адемир Квинтино клуб ва футболчи ўртасидаги келишув фақат икки мавсумга мўлжалланганини даъво қилмоқда.
“У фақат 2025 йилга қадар Саудияда ўйнайди, 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан эса ўзининг болалик клуби – “Сантос”га қайтади”, дейди Квинтино.
Унга кўра, Неймар “Сантос” жамоаси раҳбариятига шахсан мурожаат қилиб, Жаҳон чемпионатига бир йил қолганида уни жамоага қўшиб олишини сўраган.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November