Непалдаги кучли кўчки қурбонлари сони 1127 нафарга етди

World

image

Непалда юз берган кучли кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1127 нафарга етди. Бу ҳақда Непал полицияси маълумотларига таяниб, Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.

Бундан аввал табиий офат оқибатида 987 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда 4500 киши ҳали ҳам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 26 август куни Непалнинг шимолий қисмида кучли сув тошқини содир бўлди. Табиий офат Хитой билан чегара яқинида, Расувагади чегара пунктидан тахминан 20 километр шимоли-шарқда юз берган кўчки оқибатида келиб чиққан.

Тош ва лой оқими дарё ўзани бўйлаб юқори тезликда 70 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. Оқибатда бир қатор аҳоли пунктлари вайрон бўлиб, катта ҳудудлар сув остида қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непалнинг Нувакот туманидаги ўрта мактаб директори Ражендра Давади ҳалокатли сел оқимидан ўз мактабининг 900 нафар ўқувчисини қутқариб қолгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends