Навоийда озиқ-овқат дўконига ўт кетди (видео)

Crime

image

Кеча, 6 август куни Навоий шаҳри М. Таробий кўчасидаги озиқ-овқат савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 17:57 да Навоий шаҳри М. Таробий кўчаси “Фаровон“ МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконида ёнғин чиққанлиги тўғрисида Навоий вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, Навоий вилояти ФВБдан жами 4 та қутқарув бўлинмаси соат 18:01 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 18:07 да бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида озиқ-овқат савдо дўконининг 20 квадрат метр майдонидаги шифт қисми жиҳозлари ҳамда савдо маҳсулотлари ёниб, зарарланган. Ёнғиндан дўконнинг 35 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Билдирилишича, ёнғин сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарлари чиққан.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ишлаб чиқариш цехларидан бирида ҳам ёнғин содир бўлган эди. Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги дўконлардан бирида даҳшатли ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends