Навоийда Nexia бошқаруви йўқотилиши оқибатида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди

Local

−

image

Жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий вилоятида Nexia русумли транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу куни 16:30 ларда вилоятнинг Конимех тумани ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг “Навоий-Зарафшон” йўналишида ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб қўяди. Оқибатда транспорт воситаси йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетади.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи Ҳ.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, у жорий йилнинг 24 апрель куни соат 11:00 ларда жонлантириш бўлимида вафот этган.  Маълумотларга кўра, ҳайдовчининг ёши 24 да бўлган.


Tags

Rate Count

321

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends