Навоийда икки киши юк ва енгил автомобиль тўқнашувида ҳалок бўлди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Навоийда “Қорақата” пости яқинида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Навоий вилояти ИИБ Матбуот хизмати ЙТҲ бўйича расмий хабар берди.

Кеча, 7 декабрь куни Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида Damas русумли автомашина “Зарафшон-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб бориб, қарама-қарши томонга чиқиб, қарама қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган DAF русумли юк машинаси билан тўқнашган. 

Оқибатда Damas русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

186

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends