Навоий вилоятида қатор шаҳар ва туман ҳокимлари ўзгарди

Local

−

image

Бугун, 10 май куни Навоий вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида янги ҳокимлар тайинланди.

Муродхон Эгамқулов Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Конимех тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Руслан Насирович Рўзиев Конимех тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Азамат Шодиевич Ўроқов Навбаҳор тумани ҳокими  лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Навоий вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Назирбек Исраилович Раҳмонов Зарафшон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.


Tags

Rate Count

426

Rating

3

Rate this article

Share with your friends