“Навбаҳор” марказий баҳсда “Насаф”ни мағлуб этди

Sport

image

Кеча, 21 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2-дақиқада “Насаф” ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Натижада наманганликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида “Навбаҳор” футболчиси Саидазамат Мирсаидов “Насаф” вакили Аденис Шалага нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва майдонни тарк этди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва “Навбаҳор” ўз майдонида муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Навбаҳор” очколари сонини 34 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди. “Насаф” эса 25 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Маълумот учун, Суперлига 18-турига келиб турнир жадвалида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 42 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби эса 39 очко жамғарган ҳолда 2-поғонани банд этган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends