НАТО Германиянинг Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди
World
−
15 January 2024 14842 1 minute
Аввалроқ, “Bild” нашри Германия 2025 йилнинг ёзида бошланиши мумкин бўлган НАТО ва Россия ўртасидаги уруш режасини ишлаб чиқаётгани хақида ёзганди. НАТО стратегик алоқалар маркази (Stratcom) директори Янис Сартс эса мазкур хабарда альянс имкониятларини синаб кўриш учун “хаёлий вазият” билан машғулотлар сценарийси тасвирланганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Х’даги саҳифасида ёзди.
“Bild” материалида ўқув сценарийси мавжуд бўлиб, у ҳар доим маълум бир ҳудудда альянснинг ҳарбий имкониятларини синаб кўриш учун хаёлий вазиятни ифодалайди”, дейди Stratcom директори.
Унинг айтишича, авваллари бундай ўқув сценарийларида мавжуд бўлмаган, бутунлай хаёлий мамлакатлар ва географиядан фойдаланилган. Эндиликда эса ўқув сценарийларида реал мамлакатлар ва география қўлланилмоқда.
“Бу вазиятнинг ривожланишини башорат қилувчи махфий разведка таҳлили эмас!” дейди Янис Сартс.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова эса НАТО ва Россия ўртасидаги уруш бошланиши ҳақидаги хабарни шарҳлар экан, буни “ўтган йилги мунажжимлар башорати” деб атаган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September