Германия Россия ва НАТО ўртасидаги эҳтимолий уруш сценарийсини тайёрлади – “Bild”
Олам
−
15 Январь
11809Германия НАТО ва Россия ўртасидаги уруш режасини ишлаб чиқмоқда. Германия Мудофаа вазирлиги сценарийсига кўра, у 2025 йилнинг ёзида бошланиши мумкин. Бу ҳақда Германия Қуролли кучлари (Бундесвер)нинг яширин ҳужжатига таяниб, “Bild” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳарбий департамент “босқичма-босқич, ойма-ой” Россия Президенти Владимир Путин қандай ҳаракат қилиши ва тахминий тажовуз содир бўлган тақдирда НАТО ўзини қандай ҳимоя қилиши тасвирланган ўқув сценарийсини ишлаб чиққан.
“Альянс мудофааси – 2025" деб номланган сценарий 2024 йилнинг февралида, Россия янги сафарбарликни амалга ошириб, 200 минг кишини армияга чақирган пайтда бошланади. Унга кўра, Россия кучлари Украинага баҳорги ҳужумни бошлайди ва июнь ойигача Украина армиясини ортга қайтаради.
Прогнозга кўра, июль ойида Ғарбга қарши киберҳужумлар ва гибрид урушнинг бошқа шакллари старт олади. Шунингдек, Болтиқбўйи мамлакатларида ҳам тўқнашувлар юз беради. Россия эса буни баҳона қилиб, ўз ҳудудида ва Беларусда кенг кўламли машғулотларни бошлайди. Октябрь ойида Россия Калининградга қўшинлари ва ўрта масофага учувчи ракеталарини олиб боради. 2024 йил декабрь ойидан сўнг эса Беларусь ва Калининград вилояти ўртасидаги Сувалки йўлаги ҳудудида “чегара можароси” вужудга келади. Ўшанда АҚШ президентлик сайловларидан кейинги вақтинчалик анархиядан фойдаланиб, Россия Беларусь кўмагида "2014 йилги НАТО ҳудудига босқинни такрорлайди”.
Сценарийга кўра, Россия ва НАТО ўртасида уруш 2025 йилнинг ёзида бошланиши мумкин. 2025 йил май ойида альянс раҳбарияти чеклов чоралари тўғрисида қарор қабул қилади. Бундесвернинг махфий ҳужжатига кўра, “Х” куни НАТО Бош қўмондони шарқий қанотга 300 минг қўшин, шу жумладан 30 минг Бундесвер аскарини ўтказиш тўғрисида буйруқ беради. Сценарий ”Х куни” дан 30 кун ўтиб тугайди.
Материал муаллифлари бундай кескинлашув қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида прогноз қилмаган.
Қайд этиш жоизки, олдинроқ Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер ҳам Украинадаги можаро Германия ўзини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини кўрсатганини айтган.
Ўз навбатида, Германия вазири ва вице-канцлер Роберт Хабек мамлакат ҳукуматини Украина армиясига Ғарб давлатларидан қўллаб-қувватлашнинг заифлашиши хавфи туфайли ҳарбий ёрдамни оширишга чақирди. Германия канцлери Олаф Шольцнинг сўзларига кўра, жорий йил учун мамлакат бюджетига Киевга тўғридан тўғри ҳарбий ёрдам сифатида саккиз миллиард евро киритилган.
АҚШ етакчиси Жо Байден эса НАТО Украина атрофидаги можаро туфайли таҳдидларга дуч келишини айтган. Байденга кўра, можародаги манфаатлар республика доирасидан ташқарига чиқади, чунки улар иттифоқ ва Европа хавфсизлигига таъсир қилади. Унинг қўшимча қилишича, Россия “НАТО бўйича баъзи иттифоқчиларга таҳдид солмоқда”, бу эса АҚШнинг можарога аралашиш хавфини оширади.
Ўз навбатида, НАТО Бош котиби ўринбосари Мирча Жоана Украина ва Россия ўртасидаги можаро узоқ давом этишини айтган. У инқироз 2025 йилда ҳам тугамаслигини тан олган.
LiveБарчаси