“Насаф” ОЧЛ 2да мавсумни дуранг билан бошлади
Sport
−
09:29 807 1 minute
Кеча, 16 сентябрь куни “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг 2026-2027 йилги мавсуми 1-турида Баҳрайннинг “Ал-Ҳалдия” клуби меҳмони бўлди. Риффа шаҳридаги “Баҳрайн Миллий” стадионида ўтказилган учрашувда ҳисоб очилмади.
Томонлар 0:0 ҳисобида дуранг қайд этиб, бир очкодан бўлишди. Учрашув эҳтиёткорона сценарий асосида кечди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда ўйнаётганига қарамай, ташаббусни ўз қўлига олиш ва хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. Бироқ “аждарлар” мезбонлар ҳимоясини ёриб ўтиб, ҳисобни очишнинг уддасидан чиқа олмади.
Ўз навбатида, “Ал-Ҳалдия” ҳам “Насаф” дарвозасига йўл топа олмади. Натижада жамоалар нурсиз дуранг ва бир очкодан бўлишиб олди.
Шу тариқа, “Насаф” халқаро майдондаги янги мавсумни сафарда қўлга киритилган бир очко билан бошлади.
Айни пайтда Осиё чемпионлар лигаси-2нинг “А” гуруҳида “Ал-Ваҳда” 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Насаф” ва “Ал-Ҳалдия” эса бир очкодан жамғарган ҳолда мос равишда 2- ва 3-ўринларда бормоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September