“Насаф”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиблари маълум бўлди

Sport

image

Бугун, 18 август куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасига қуръа ташланади. Унда Қаршининг “Насаф” жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олди.

Қуръа натижасига кўра, “Насаф”га Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” жамоаси, Қувайтнинг “Кувайт СК” ҳамда Баҳрайннинг “Ал Ғолдия” клублари рақиб бўлади.

“А” гуруҳи:

  • “Ал-Ваҳда” (БАА)
  • “Насаф” (Ўзбекистон)
  • “Кувайт СК” (Қувайт)
  • “Ал Ҳолдия” (Баҳрайн)

2026-2027 йилги ОФК Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси Осиёдаги клублар ўртасидаги иккинчи даражали мусобақа ҳисобланади. 

“Насаф” ушбу мусобақада иккинчи марта иштирок этади. Қарши клуби 2024-2025 йилги мавсумда ҳам ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичида қатнашган ва “Кувайт СК”, БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” ҳамда Иорданиянинг “Ал-Ҳусайн” клублари билан бир гуруҳдан жой олган эди.

Қизиғи, “Насаф” ва “Кувайт СК” ўртасида Осиё мусобақаларида аввал ҳам учрашувлар бўлиб ўтган. 2011 йилда айнан шу икки жамоа ОФК Кубоги финалида тўқнаш келган ва “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, клуб тарихидаги илк халқаро совринини қўлга киритган.

2026-2027 йилги ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичининг биринчи тури жорий йилнинг 15 сентябрдан старт олади. Гуруҳ босқичи декабрь ойига қадар давом этади, шундан сўнг энг яхши жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends