Наманганда юк машинаси буткул ёниб кетди
Crime
−
23 May 2023 7636 1 minute
Наманганда DAF русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 23 май куни соат 01:06 да Поп тумани “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган DAF русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:47 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва соат 02:00 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳридаги хонадонлардан бири ёниб кетганди.
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September