Наманганда цемент заводи қулагани ростми?

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги цемент ишлаб чиқариш заводи қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Наманган вилояти ФВБ ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, туманнинг “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Ж.Э.С.” МЧЖга тегишли цемент ишлаб чиқарувчи завод қуламаган.

Олиб борилган ўрганиш давомида заводдаги омборга ярим тайёр маҳсулот белгиланган меъёрдан кўп миқдорда олинганлиги сабабли омборнинг том қисми қулагани аниқланган.

“Омборга маҳсулот олиш жараёнида меъёридан ортиқ олингани сабабли омборнинг том қисмида қулаш бўлди”, дейди МЧЖ масъули.

Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга зиён етмаган.


Rate Count

357

Rating

3

Rate this article

Share with your friends