Наманганда Lacetti сойга тушиб кетди
Crime
−
25 April 5551 1 minute
Бугун, 25 апрель куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Lacetti сойга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Оқтош” маҳалласида ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан “112” тизими орқали Наманган вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, атрофдаги кўнгилли фуқаролар билан биргаликда сойга тушиб кетган автомобиль ичидаги 2 фуқарони қутқарган. Улар хавфсиз ҳудудга олиб чиқилгач, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Gentra ҳайдовчиси машинасини қўл тормозига қўймай, шу ҳудуддаги дўконга кириб кетганида, автомобиль ҳаракатланиб, ушбу маҳалладан оқиб ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган эди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November