Наманганда Давлат хизматлари маркази ходими минг доллар олганда ушланди
Crime
−
16 February 2024 9455 1 minute
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда Давлат хизматлари маркази (ДХМ) ходими минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят Адлия бошқармаси мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Наманган шаҳар ДХМ собиқ ходими Х.Р. коррупциявий жиноят содир этган вақтда қўлга олинган.
Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан собиқ ходим Х.Р. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Наманган шаҳар ДХМ ходимидан коррупциявий қоидабузарликлар содир этмаслик ва содир этган тақдирда қўлланиладиган жавобгарлик чоралари юзасидан огоҳлантириш берилган.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда солиқ инспекцияси мансабдори пора билан ушланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August