Наманганда 70 га яқинлашган чолнинг яна бир қизчага тажовуз қилгани тасдиқланмади

Crime

image

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 7 ёшли қизга 68 ёшли эркак таҳдид қилиб, ўзининг ғаразли ниятини амалга оширгани ҳақида хабар тарқалганди. Ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат Наманган шаҳрида юз бергани, гумонланувчига нисбатан жиноий иш очилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг ушбу эркак яна бир вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани ҳақидаги гап-сўзлар болалади. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз муносабатини билдирди.

Сурайё Раҳмоновага кўра, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган воқеа ўрганиб чиқилган.

"Бу айнан Намангандаги ҳолатнинг ўзгинаси экани аниқланди. Ўша қизчанинг онаси мурожаатидаги маълумотлардан бошқа янги далиллар мавжуд эмас", дейилади Болалар омбудсманининг изоҳида.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends