Наманганда 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Crime
−
05 May 2021 14761 1 minute
Ўтган йилнинг 16 декабрь куни Наманган шаҳри И.Каримов – Истиқлол кўчалари кесишмаси яқинида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
Ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. MAN русумли автомашинасида бошқарувни йўқотиб, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia устига ағдарилиб тушганди.

Натижада олти киши – Nexia ҳайдовчиси (42 ёш), ҳайдовчининг хотини (39 ёш), ҳайдовчининг фарзандлари (13 ва 10 ёш) ва йўловчилар (34 ва 7 ёш) ҳодиса жойида вафот этишганди.
Инсонлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди томонидан ҳайдовчи А.А.га нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August