Намангандаги мудҳиш ЙТҲда 6 киши ёниб кетди. Қурбонларнинг ярми болалар
3-саҳифа
−
16 Декабрь 2020
29142Бугун, 16 декабрь куни Наманган вилоятида MAN русумли юк машинаси ва Nexia иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада 6 киши ҳалок бўлди. бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Соат 16:30ларда Наманган шаҳар Ислом Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган “Фазо” чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. MAN русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, Nexia русумли автомобилда бўлган:
1) ҳайдовчи, 42 ёшли Н.М;
2) йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
3) йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
4) йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
5) йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
6) йўловчи 7 ёшли М.Ш. ҳодиса жойида ёниб кетиб, вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.