Наманганда 2 қизни Анталияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлганлар ушланди
Crime
−
17:55 1091 1 minute
Наманган вилоятининг Давлатобод туманида яшовчи 1990 ва 1993 йилларда туғилган аёллар 2 нафар қизни Туркиянинг Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишни режалаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аёллар қизларнинг ишончига кириб, уларни Анталияга юбориш ҳамда у ерда топадиган даромадларининг ярмини ўзлаштиришни режа қилган. Шу мақсадда улар қизларни “Тошкент – Анталия” йўналиши бўйича хорижга жўнатиш учун пойтахт аэропортига олиб кетаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Чуст тумани ҳудудида тўхтатилган.
Маълум бўлишича, 1990 йилда туғилган аёл муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этгани учун судланган. Бироқ у ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 2 нафар аёл хорижда юқори маошли иш ваъдаси билан 2 қизни алдаб, Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетишга урингани фош этилганди.
Live
All