Музейдан қарийб 4 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди

World

image

Франциянинг шимоли-шарқидаги Lalique музейида йирик ўғирлик содир этилди. Номаълум шахслар музейга бостириб кириб, қиймати қарийб 4 миллион еврога баҳоланаётган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 6 июлга ўтар кечаси Винген-сур-Модер шаҳридаги музейда содир бўлган. Тергов манбаларига кўра, ўғрилар тонгги соат 05:30 атрофида бинога кириб, тўғридан тўғри заргарлик буюмлари сақланадиган залга кирган.

“Йигирмага яқин заргарлик буюмлари ўғирланган. Ҳозирда зарар баҳоланмоқда, аммо у бир неча миллион еврога, эҳтимол тўрт миллионга яқин бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Музей маъмурияти ҳодисадан сўнг муассаса бир неча кунга ёпилишини маълум қилган. Маълумотларга кўра, ўғрилик вақтида сигнализация ишга тушган. Бироқ хавфсизлик хизмати текширувни якунлаганида воқеа жойига биринчи бўлиб фаррош етиб келган ва у полицияни чақирган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари кузатув камералари ёзувларини ўрганмоқда, жиноятчиларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Гемер шаҳрида рус шоири Александр Пушкиннинг бронза ҳайкали ўғирлаб кетилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends