Мўғулистоннинг собиқ президенти тантанали кузатиб қўйилди

World

−

image

Кеча, 20 ноябрь куни Мўғулистоннинг олтинчи президенти Ухнаагийн Хурэлсухни ҳурмат билан кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир мамлакат пойтахти Улан-Батордаги Жанжин Д. Сухбаатар майдонида ўтказилди. Бу ҳақда Мўғулистон президентининг расмий сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, маросимдан олдин Хурэлсух Давлатнинг тўққиз оқ байроғи ҳамда буюк саркарда Чингизхон ҳайкалига ҳурмат бажо келтирган.

Шундан сўнг, майдонда Давлат фахрий қоровули қўмондони, капитан Б. Энхманлай рапорт берган ва Мўғулистон давлат мадҳияси янграган. Собиқ президент фахрий қоровул аскарлари билан саломлашиб, уларга хизматларида муваффақият тилаган.

Шунингдек, у маросимда иштирок этган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, юқори мартабали давлат амалдорлари, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда фуқаролар билан кўришган.

Маросимда парламент раиси С. Бямбацогт ва Бош вазир Н. Учрал бошчилигидаги давлат ва ҳукумат вакиллари ҳам қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ порахўрликда айбланаётган Монголия Президенти истеъфога чиқишини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends