Муборак туманига янги ҳоким тайинланди
Local
−
09 June 2021 7128 1 minute
Бугун, 9 июнь куни Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Сессияда депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aкром Оромович Aрипов тасдиқланди.
Aкром Aрипов бугунгача Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Live
All