Моуриньо “Реал”дан Родри трансферини тезлатишни сўради

Sport

image

“Реал Мадрид”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрини жамоага олиб келишни асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаган ва раҳбариятдан трансферни тезроқ амалга оширишни сўради. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Моуриньо Испания миллий терма жамоаси аъзосини майдонда жамоанинг барча бўғинларини бирлаштира оладиган, ўйин тизимини шакллантирувчи муҳим футболчи деб ҳисобламоқда.

Манбага кўра, клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда. “Манчестер Сити” эса Родри билан хайрлашиш учун “Реал Мадрид”дан катта миқдорда товон пули талаб қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ёзги трансферлар даврида Ибрагима Конате, Дензел Думфрис, Марк Кукурелья, Бернарду Силва ва Карлос Эспини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилган. Шунингдек, “РБ Лейпциг” вингери Янн Диоманде билан ҳам трансфер яқин кунларда якунланиши кутилмоқда.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends