Моуриньо Мессининг фаолиятини ёрқин ва унутилмас деб атади

Sport

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Лионель Мессининг халқаро фаолиятини ёрқин ва унутилмас деб атади. Бу ҳақда Моуриньо Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Ёрқин ва унутилмас халқаро фаолиятингиз билан табриклайман. Кейинги Копа Америка ва кейинги жаҳон чемпионати бутунлай бошқача бўлади”,  деб ёзди Моуриньо Мессининг ижтимоий тармоқдаги пости остида.

Аввалроқ Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Месси 2005 йилдан бери Аргентина терма жамоаси сафида тўп тепиб келади. У “Албиселесте” таркибида барча мусобақалар, жумладан, ўртоқлик учрашувларини ҳисобга олганда, 207 та баҳсда майдонга тушиб, 125 та гол урган ва 68 та голли узатмани амалга оширган.

Месси Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йилги Копа Америка ҳамда 2022 йилги Финалиссима турнирида ғолиб чиққан.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends