Монако шаҳзодаси коронавирусга чалинди

Sport

image

Монако шаҳзодаси Альбер II коронавирусни аниқловчи тест топширди. Текширув натижаларига кўра, шаҳзода коронавирусга чалингани маълум бўлди. Айни дамда унинг соғлиғида ташвишланарли ҳолат йўқ, дея хабар бермоқда шаҳзоданинг Матбуот хизмати бошлиғи. 

Хабар берилишича, шифокорлар шаҳзоданинг соғлиғини назорат қилишмоқда. Альбер II ўз идорасида ишлашда давом этмоқда. У ҳукумат аъзолари ва яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, Альбер II Франциянинг "Монако" футбол жамоасининг 30%  акциясига эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар 245 927 киши коронавирусни юқтириб олган. 10 048 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 88 465 нафар инсон касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.


Rate Count

82

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends