Мисрда қонли ЙТҲ: автобус ва юк машинаси тўқнашувида 13 киши ҳалок бўлди

World

−

image

Мисрда сайёҳлик автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 34 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Khaleej Times” нашри давлат оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ кеча, 20 октябрь куни Қоҳира–Асьют Ғарбий чўл автомобиль йўлида, Гиза ҳудудида содир бўлган.

Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳоли вазири Холид Абдул Ғаффорнинг маълум қилишича, ҳодиса жойига 28 та тез ёрдам машинаси юборилган. Жароҳатланганлар тиббий кўрик ва даволаниш учун 6 октябрь марказий шифохонасига олиб борилган.

Вазир жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашни буюрган. Шунингдек, ҳодиса жойига яқин шифохоналарнинг фавқулодда ҳолатларга тайёргарлигини кучайтириш топшириғи берилган.

“France Press” агентлиги мухбири ҳодиса жойида йўлни тозалаш ишлари олиб борилганини хабар қилган. Тўқнашув оқибатида автобуснинг олд қисми бутунлай вайрон бўлган, йўлда эса синган металл бўлаклари ва бошқа чиқиндилар сочилиб кетган. Уни кўтариш учун махсус крандан фойдаланилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида автомобиль йўлда турган туяни уриб юборганидан сўнг қарши йўлакка чиқиб кетиб, бошқа машина билан тўқнашганди ва оқибатда 4 киши ҳалок бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends