Мирзиёев Қозоғистонда. Президентни аэропортда Тўқаевнинг ўзи кутиб олди
Local
−
05 December 2021 7966 1 minute
Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига борди.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.
Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.




Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November