Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Local

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. 

Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends