Мирзиёев Қозоғистонга ташрифини якунлади

World

image

Бугун, 17 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига етиб борганди. Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қозоғистонга борганди. Хитой раҳбарининг самолёти Қозоғистон чегарасидан пойтахт аэропортигача Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари қирувчи самолётлари томонидан кузатиб борилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends